БИЗДАГИ 10 ИСРОФ
1. Илмлар исроф, қанча ўрганмайлик, амал қилмадик;
2. Амал исроф – йиллаб такрорладик, ихлос қилмадик;
3. Куч-қувват исроф – Аллоҳ йўлидамас, қорин йўлида фидо;
4. Қалблар исроф – Аллоҳни эсламас, уммат ғамидан жудо;
5. Баданлар исроф – намозлар ўрнида уйқу, ишрат, маъсиятга ғарқ;
6. Севгилар исроф – никоҳу-зиною, ҳаром ўртасин қилмайин фарқ;
7. Вақтлар исроф – бўшлиқ бирла тўлган бўшлиқ;
8. Ақллар исроф – фитратидан бегона, ёвлари бўлди бошлиқ;
9. Хизматлар исроф – тоғутлар пойидаги топталган бир даста гул;
10. Зикрлар исроф – қалб ёришмас, кўздан ёш томмас бир хаёлга қул.